
Илм-фан
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган ишчи гуруҳ йиғилишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон зали экспозициясини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар берилади Ислом цивилизацияси марказининг расмий саҳифасида.
Амир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот Умар Ақто томонидан кўчирилган Қуръони Карим қўлёзмаси улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради. Маълум бўлишича, Марказ илмий ходими, хаттот Нажмиддин Фаёзий АҚШнинг Метрополитан музейида сақланаётган мазкур Амир Темур Қуръони саҳифалари асосида янги нусхани яратиш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, филология фанлари доктори Афтондил Эркинов АҚШнинг Метрополитен музейида сақланаётган Амир Темурнинг набираси Иброҳим Султон томонидан кўчирилган Қуръони карим қўлёзмасининг Факсимилий нусхасини яратиш ва уни экспозицияда намойиш этиш лойиҳаси устида олиб бормоқда.
«Бу қўлёзмани Иброҳим Султон кўчирган. У ўзи умри давомида 4 марта қўлёзма кўчирган бўлса, бу нусха улардан бири саналади»– дейди Афтондил Эркинов. Унга кўра, мазкур қуръонда нафақат ўша даврдаги санъат намунасини кўриш, балки илмий жиҳатдан ҳам ўзига хосликлар мавжуд. Чунки унинг ҳошияларида баъзи маълумотлар, изоҳлар ҳам бор.
АҚШдаги Метрополитен музейида шунингдек, Амир Темур Қуръони қўлёзмаси саҳифалари ҳам сақланади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими хаттот Нажмиддин Фаёзий мазкур саҳифалар асосида Амир Темур Қуръони қўлёзмасининг тўлиқ вариантини кўчириб, алоҳида китоб ҳолига келтириш лойиҳасини мувофиқлаштирувчиси саналади.
Хаттотга кўра, музейдаги икки саҳифа асосида тўлиқ Қуръони каримни шакллантириш, Амир Темир каби Қуръони карим ҳам юксак даражада эканини кўрсатиб бериш вазифаси топширилган. Бунда соф қоғозларни қўлланилиб, камида 1 кг тиллодан фойдаланилади ва нақшлари зарҳалда бўлади. Чунки ҳажми 2 метрдан зиёд бўлган икки саҳифага қарасак, 1 саҳифанинг ўзида ҳам кўп қисмларида оят белгилари ёки жадвалларда ҳақиқий олтин ишлатилган. Унинг кейинги авлодларга ҳам қолдириш кўзда тутилиб, чидамлилик даражасига алоҳида эътибор қаратилиб, 500-600 йилга етадиган даражадаги сиёҳлардан фойдаланилади.
«Ўзбекистонда 100 га яқин қўл ёзма фондлари бор. Лекин уларнинг қайсиларида қанчадан Қуръон бор, энг ноёблари қайсилардан иборат, деган саволларга ҳали аниқлик киритилмади. Мана шу лойиҳа доирасида 2 йил давомида уларнинг рўйхати ва реестри шакллантирилиб, энг ноёблари саралаб олиниб, экспозицияга қўйилади» – дейди Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди мудири Шарифжон Исломов.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ