
Илм-фан
Американинг Colossal Biosciences компанияси олимлари ёзувчи Жорж Мартиннинг “Муз ва олов қўшиғи” романи асосида суратга олинган “Тахтлар ўйини” фантастик сериалидаги “Айиқтовон бўри“ деб номлаган даҳшатли бўри турини тиклашга эришди. Бу ҳақда The New York Times маълум қилган.
Қайд этилишича, бу тур 13 минг йил аввал йўқ бўлиб кетган. Бироқ 2021 йилда бир гуруҳ олимлар уларнинг қазилма-қолдиқларидан ДНКларини ажратиб олишга эришган.
“Тадқиқотчилар ҳайвонларга даҳшатли бўрининг асосий хусусиятларини бериш учун 20 та кулранг бўри генини таҳрирлаган. Кейин улар таҳрирланган кулранг бўри ҳужайраларидан эмбрион яратиб, уларни суррогат она-итларга жойлаштирган ва янги тур туғилгунича кутган” – дейилади хабарда.
Натижада, уч нафар соғлом бўри туғилган. Ромул, Рем ва Кхалиси деб номланган бўрилардан иккитаси 6 ойлик, яна бири 2 ойлик. Кутилганидек, улар даҳшатли бўри хусусиятларига эга: оддий кулранг бўриларга қараганда йирикроқ ва оч рангли қуюқ мўйнага эга.
Улар ҳозир АҚШ шимолидаги хусусий объектда сақланмоқда. Қайд этилишича, улар кейинчалик ҳам асирликда яшайди. Олимлар бу технология билан энди йўқ бўлиб кетиш арафасидаги турларни сақлаб қолиш мумкинлигини айтмоқда.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ