“Онамнинг китоби” нашрдан чиқди

Сақлаш
09:45 / 03.03.2025 32 0

Замонавий Озарбойжон адабиётининг таниқли шоири, туркий дунёнинг ардоқли илм-фан арбоби, профессор Маҳира Нағиқизи (Ҳусейнова)нинг “Онамнинг китоби” номли шеър ва ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди.

 

“Ранг-баранг мавзуларни қамраб олган ушбу китобда муаллифнинг ҳис-туйғулари ва фикрлари диққат марказида туради. Ушбу китобда ҳам тарих бор, ҳам замонавийлик. Бироқ муаллиф ўз ҳиссиётларида туркий муҳаббатни устувор сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Китоб ўқувчида она меҳрининг бебаҳо экани ҳақида фикр уйғотиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. Менимча, бу китоб шу билан бирга Онага қўйилган ҳайкал ҳамдир”, дейди профессор Элман Қулиев.

 

Китобда Маҳира Нағиқизининг муҳаббат ва ҳиссиётлари орасида “Нозли она” меҳри асосий ўринни эгаллайди. Маҳира Нағиқизи ижодида, айниқса, онаси Нозли онага бағишланган шеърлар устунлик қилади. Ушбу шеърларда онани йўқотишнинг оғриқ ва аламлари, шунингдек, оналик муҳташамлиги акс этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//