
Маданият
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Китобхон оналар куни” маърифий лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Китобхон оналар куни” 2022 йил октябрь ойидан буён ойнинг ҳар 17-санасида ўтказиб келинади. Лойиҳанинг шиори “Барча ислоҳотларни оила, оналар маънавияти билан амалга оширамиз” бўлиб, кўзланган мақсад эса жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одат, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, китоб ва китобхоликни фарзанд, айниқса қизлар тарбияси, таълими, оила маънавияти, маърифатли жамият қуриш билан боғлиқ ғояларни илгари суриш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашдир.
Лойиҳанинг ҳар сонида битта китоб танланиб, асар асосида тузилган блиц саволларга ЗООМ дастури орқали қатнашаётган республиканинг Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимлари ва барча иштирокчилар жавоб беришлари мумкин бўлади. Ушбу сонда Абдурауф Фитратнинг “Оила” китоби юзасидан блиц савол-жавоблари ўтказилди ва шарт қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Тадбирни Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гулжамол Асқарова олиб борди. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева китобхонлик тарғиботи ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Ҳаж сафари учун йиғган маблағига маҳалласи мактабига китоблар жамланмасини совға қилган Андижон вилояти Балиқчи тумани Матонат МФЙда яшовчи онахон Ёқутхон Абдуллаева ҳақида лавҳа намойиш этилди.
“Академнашр”нинг “Излам” лойиҳасида китоблари чоп этилган Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари Моҳира Эшпўлатова ва Мадина Норчаевалар ўзларининг оила, китобхонлик, ижод юки борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Мазкур тадбирда ЗООМ платформаси орқали республикадаги барча Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, кутубхоначилар, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, жамоат фаоллари, ижодкорлар, уй бекалари иштирок этди.
Маълумот ўрнида: 2022 йилдан бери “Китобхон оналар куни”нинг 32 сони амалга оширилган бўлиб, 200 дан ортиқ китоблар муҳокамаси, 100 га яқин китоблар тақдимоти ўтказилди, 200 мингга яқин аъзоларини ўз таркибига бирлаштирган “Оқила аёллар ҳаракати” кўмагида 20 мингга яқин фаол хотин-қизлар, кутубхоначилар, ўқитувчилар ва жамиятда нофаол бўлган уй бекалари китобхонлик тадбирларига қамраб олинди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ