Аукционда 12 млн сўмга сотилган тўплам, изламчилар чиқиши — «Фонус» шеърият кечаси қандай ўтди? (фото)

Сақлаш
16:47 / 15.02.2025 9 0

15 февраль куни «Янги Ўзбекистон» университети шеърият ва адабиёт ихлосмандларини бир даврага — Фонус шеърият кечасига тўплади.

 

 

 

Тадбирда замонавий адабиёт намуналарини иқтидорли ижодкорлар хусусан, «Излам» лойиҳасининг биринч ва иккинч мавсум ижодкорлари жонли тарзда ифода этди.

 

 

 

Тадбир дастури шоирларнинг бадиий чиқишларидан ташқари, таниқли хонанда Шуҳрат Дарёнинг мусиқа ижросини ҳам ичига олди.

 

 

 

Тадбир сўнгида эса адабиёт ихлосмандлари учун ноёб имконият тақдим этилди — «Излам» тўпламининг махсус нашри аукциони ўтказилди. Унда университет талабаси Нурали Каримов ғолиб чиқиб, тўпламни 12 млн сўмга сотиб олди. Талабадан аввалги энг юқори нарх — 11,5 млн сўм «Академнашр» раҳбари Санжар Назар томонидан таклиф қилинган эди.

Тадбирга йиғилган «Излам» ижодкорлари эсдалик совғалар билан тақдирланиб, бошқа адабиёт ихлосмандлари билан умумий фотосуратни кадрга муҳрлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//