АҚШда юзлаб одамлар Илон Маскга қарши намойишга чиқишди

Сақлаш
16:17 / 05.02.2025 10 0

3 февраль куни юзлаб одамлар, жумладан, демократлар миллиардер Илон Маск ҳукуматга таъсир ўтказаётганига қарши норозилик билдириш учун Вашингтондаги АҚШ Молия вазирлиги олдида тўпланишди. 

 

«Биз Илон Маск ва бир гуруҳ кишилар маблағларимизни, шахсий ҳаётимизни ёпиқ эшиклар орқасида ўғирлашларига йўл қўймаймиз», — деган сенат лидерларидан бири Чак Шумер. Намойиш Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DОGE) махфий маълумотлар базаларини, жумладан, ижтимоий таъминот тўловларига оид маълумотларни текшириш ваколатини олгани ҳақидаги хабарлар фонида бўлиб ўтди.

 

«Қандай бўлишидан қатъий назар, DOGEнинг қилаётган ишлари демократия эмас», деган Шумер. «Бу – Америка тарихидаги энг коррупциялашган битим. Илон Маск президент Доналд Трампнинг сайлов кампаниясини молиялаш учун миллионлар берди ва энди Трамп унга ҳукуматимизнинг калитларини тутқазди. Маск Молия вазирлигига кириб, ижтимоий таъминот рақамларини, шахсий маълумотларни ўғрилаяпти. Бунга йўл қўйиб беришимиз керакми?» – деган сенатор Крис Ван Холлен.

 

Намойишларга жавобан Молия вазирлиги Конгресс аъзоларига тизимни кўриб чиқиш жараёни давом этаётгани ва Маскнинг ходимларларига фақат ўқиш ҳуқуқи берилганини маълум қилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//