Иқтисод
Ўзбекистонда январь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари дам олиш кунларидан кейин, 5−6 январь санасидан бошлаб тарқатилади, деб хабар бермоқда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.
Президент қарорига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27-санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) МФЙ ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказиш белгиланган.
Давлат раҳбарининг тегишли фармонига асосан республика бўйлаб 31 декабрь ва 1−4 январь кунлари барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни ҳисобланади.
«Шу муносабат билан халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида, январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5−6-январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади», − дейилади жамғарма хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ