Узундара қалъаси сайёҳлик масканига айлантирилади

Сақлаш
09:25 / 24.01.2025 13 0

Юнон ва маҳаллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган ноёб ёдгорлик ҳисобланувчи Узундара манзилгоҳини қайта тиклаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳада ёдгорлик қайта реконструкция қилиниши ва туристик манзилга айлантирилиши режалаштирилган.

 

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган қадимий Узундара қалъаси сувсиз тоғ чўққисида барпо этилган бўлиб, у қадимда Бақтрия ва Суғд чегарасидаги стратегик аҳамиятга эга мудофаа объекти ҳисобланган.

 

Таркибида Дарбанд ва бошқа ҳимоя деворлари ҳам кирган ушбу мураккаб мудофаа тизими чегара хавфсизлигини таъминлаган. У маъмурий ва ҳарбий марказ сифатида фаолият юритган.

 

Қалъа деворлари ўзига хос горельеф ва гералдик тасвирлар билан безатилган. Бу ерда чегара отрядлари ўз фаолиятларини олиб борган.

 

Археологик қазишмалар натижасида қалъада Александр Македонскийнинг бошига шер тасвирли ниқоб туширилган кумуш драҳма тангаси топилган. Шунингдек, Антиох И даврига мансуб турли тангалар ҳам қазиб олинган бўлиб, топилмалар бу ердаги молиявий ва сиёсий ҳаёт ҳақида маълумот беради.

 

Қалъанинг ташқарисида алебастр қоришмаси билан қопланган тош тахтачалар, тўлиқ ванналар ва чўмилиш косалари топилган. Булар қалъа гарнизони ҳаёти ва маданияти ҳақида тўлиқ маълумот беради. Археологик тадқиқотлар ҳозирда Ўзбекистон ва Россия Фанлар академиялари ҳамкорлигида давом эттирилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//