Биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи арзонлашди

Сақлаш
15:58 / 29.12.2021 1084 0

Ўтган ҳафта биржада АИ-80 автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайди. Бу ҳақида Республика товар-хом ашё биржаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 20-26 декабрь кунлари АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 151,3 минг сўмдан 7 762,3 минг сўмгача, яъни 4,8% га пасайган.

 

Бензиннинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4,4 минг тоннани ташкил қилиб, сотувнинг умумий ҳажми 21 940,0 тонна бўлган.

 

Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 русумли автомобиль бензини бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 914,2 минг сўмни ташкил этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

16:12 / 30.03.2026 0 17
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//