Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Сақлаш
18:10 / 28.12.2021 1103 0

«Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.

 

Агентликнинг асосий вазифалари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

 

республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

 

маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

 

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилди.

 

Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//