Жаҳон
Ҳиндистонлик Шашанка Секҳар Даш ўқишга қизиқиши орқали ўз номини Гиннеснинг рекордлар китобига «ёзиб қўйди». Чунки у дунёда ҳеч ким қила олмаган ишни бажарган, яъни унинг 4 500 нусхадан ортиқ газета коллекцияси бор.
Дашнинг айтишича, у болалигида газета ўқишга жуда қизиққан. 2000 йилда эса мамлакатдаги босма нашрлардан бирида муҳаррир ёрдамчиси этиб тайинланган.
Даш меҳнат фаолиятида давомида жуда кўп газета ўқиган. Бу эса унинг уйида ўқиб чиқилган нашрлар тўпланишига сабаб бўлган. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, рекордчининг уйидан 4 515 та турли номдаги рўзнома топилган.
Хабарда ёзилишича, бу инсоннинг тўпламидан 94 тилдаги турли мақолаларни топиш мумкин.
Ажабланарлиси, ҳинд газетхони рўзнома йиғиш учун фақатгина Непалга ташриф буюрган. Қолган хорижий даврий нашрларни эса у бошқа одамлар орқали топган.
Гиннеснинг рекордлар китобини тузувчилар Дашнинг коллекциясини «турли номдаги газеталарнинг энг катта тўплами» деб тан олишди ҳамда унинг номини рекордчилар рўйхатига киритишди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ