Иқтисод
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси сотилишини эълон қилди.
Қайд қилинишича, ушбу савдо жараёнига “KPMG Valuation and Consulting” МЧЖ эксклюзив молиявий маслаҳатчи сифатида жалб этилган.
Беш юлдузли “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкент марказида қурилган ва “Hyatt” халқаро брендининг Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонасига айланган.
У Ўзбекистонда халқаро меҳмонхоналар тармоғи бошқарувида бўлган ягона беш юлдузли меҳмонхонадир.
Меҳмонхона шаҳар марказида, Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларига қулай ва яқин масофада жойлашган.
Умумий ер майдони 3,1 гектар, бино ва иншоотлар майдони 60,1 минг квадрат метрни ташкил этади.
Меҳмонхона 8 қаватдан иборат бўлиб, мижозлар учун 300 та хона, жумладан, 248 та стандарт ва 52 та люкс/ярим люкс хоналарни мавжуд.
Меҳмонхона ҳудудида халқаро сифат стандартлари даражасида жиҳозланган турли сиғимдаги бир нечта конференция заллари, шунингдек, 850 квадрат метр майдонга эга банкет зали, ёпиқ бассейн ва SPA маркази мавжуд.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ