Жаҳон
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги бокс баҳсларида қирғизистонлик атлетга ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилгани хабар берилган эди. 11 сентябрь куни Қирғизистон президенти бокс бўйича тренер Акмал Ҳасанов билан учрашиб, Мунарбек Сейитбек ўғлининг ютуғига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик сифатида унга Трекер автомобилини совға қилди.
Садир Жапаров ўзбекистонлик тренернинг бу ёрдами Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатларининг дўстлиги ва бирлигини мустаҳкамланишига хизмат қилганини таъкидлади.
"Марказий Осиё халқлари бир-бирини ҳамжиҳатлик билан, дўстона қўллашини бутун дунё кўрди. Спортни тинчлик элчиси дейдилар. Ўз намунавий ҳаракатингиз билан ўзаро аҳилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман", – дейди Жапаров.
Президент шунингдек, ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж-2024 ўйинларидаги яхши натижаларини ҳам эътироф этган.
"Ўзбекистон спортга катта эътибор қаратмоқда. Биз эса сўнгги 3 йилликда спортчиларимизни фаол қўллай бошладик. Илгари мусобақаларда қатнашиш учун зарур маблағни ўз вақтида беролмаган вақтларимиз ҳам бўлган. Бугунги кунда давлат спортчиларни витаминлар билан таъминлашгача бўлган барча зарур шароитларни яратиб бермоқда", – таъкидлади у .
"Бизнинг аждодларимиз ўз қаҳрамонларини эътироф этиш мақсадида от совға қилган. Ҳозир автомобиль бериш одатга айланди, лекин анъанавий руҳ ўзгармаган – бу кўрсатилган хизмат учун ҳурмат ва миннатдорчилик белгисидир", – дея қўшимча қилди Қирғизистон президенти.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ