Жамият
Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент ёшлар форуми — 2021 доирасида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар, жумладан ТикТок ва твиттернинг блокланиши бўйича саволга жавоб берди.
«Чекловлар кўпайиб кетди дегани, бу - чекловлар бўлмаслиги керак, дегани эмас. Бу қаерда бўлса ҳам, мақбул даражада бўлиши керак деб ҳисоблайман. Ижтимоий тармоқларга келадиган бўлсак, мен ахборот алмашинувида эркинлик тарафдориман. Бугунги замонда ахборотни ҳеч қачон чеклаб, уни устига ўтириб, жиловлай олмайсиз.
Тарих ҳам бунга гувоҳ. Гутенберг 1445 йилда босма дастгоҳни кашф қилган, шу орқали қатор миллатларнинг саводи чиққан. Усмонийлар империяси эса бундан қўрқиб 18-19 асргача Гутенбергнинг дастгоҳини мамлакатга киритмаган. Бу эса миллатнинг савод бўйича қолоқ бўлишига олиб келган. Натижада саноат, ишлаб чиқариш ва рақобат Европада кескин ривожланиб кетди ва улар ҳар томонлама ўсишга эришди.
Ахборот алмашинуви доим бўлиши керак, бу билимни кучайтиради. Аммо ноқонуний контент ҳар доим бўлади. Ноқонуний контент нима? Бу терроризмга бошловчи чорловлар, диний адоватларни қўзғатувчи материаллар, порнография ёки зўравонлик ҳақидаги материаллар. Ривожланган давлатларда буларнинг барчаси қонун билан тартибга солинган. Қонун билан ишласак янглишмаймиз», деди Давлетов.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ