Иқтисод
Май ойида республика бўйича 21,6 мингта уй-жой сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 9 фоизга юқори кўрсатгич ҳисобланади.
Бироқ ўтган йилнинг май ойига нисбатан солиштирилганда сотиб олиш фаоллиги 15,2 фоизга камайгани маълум бўлади.
Кетма-кет икки ой давомида сотув жараёнининг ўсишига қарамай, жорий фаоллик даражаси ҳали ҳам бир йил олдинги даражадан паст бўлиб қолмоқда.
Ҳудудий уй-жой бозоридаги вазият таҳлил қилинганда уй-жой савдосининг энг катта ўсиши Самарқанд (21 фоиз), Андижон (19,3 фоиз) ва Наманган (15 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Ижара бозорида эса ўтган ойдаги кўрсатгич ўзгармаган. Яъни, масалан, пойтахтда май ойида уй-жой ижара бозори апрель ойидаги пасайишга нисбатан мўътадиллашган. Апрель ойи билан таққослаганда пойтахтнинг аксарият туманларида сезиларли ўсиш қайд этилмаган, ўсиш атиги 1,2 фоизни ташкил қилган.
Маълумот ўрнида, Тошкентда уй-жой ижара нархи бир квадрат метри учун 8,4 долларни ташкил этган.
Аммо Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10,5 долларга тўғри келади.
Бошқа туманларга нисбатан арзон уй-жой ижара нархлари Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолган.
Хабарга кўра, республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари май ойида 1,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 10,3 фоизга ошган. Бу эса инфляция кўрсаткичлари билан боғлиқ.
Гарчи ўсиш кўрсаткичи катта бўлмаса-да, иккиламчи уй-жой нархларининг узоқ муддатли ўсиш тенденцияси давом этмоқда. Аммо мазкур ўсиш ҳудудлар кесимида тақсимланса, сезиларли тафовутлар кўзга ташланади.
Жумладан, иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши қайд этилган ҳудудлар – Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари бўлган. Ушбу ҳудудларда нархлар ўртача 18,7 фоизга ошган.
Бироқ нархлар ўсиши ҳудудлар таркибидаги туманларда ҳам турлича бўлган.
Масалан, гарчи пойтахтда иккиламчи уйлар учун нарх ўсиши 18,7 фоиз деб айтилса-да, май ойида бутун Тошкент шаҳри бўйлаб нархлар ўсиши 1,1 фоизни ташкил этган. Бу ўтган ойнинг кўрсаткичига тўғри келади.
Пойтахтнинг марказий туманлари контекстида иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх динамикасини таҳлил қилиш вазиятнинг турлича эканлигини кўрсатади. Май ойида нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Учтепа туманларида қайд этилган. Нархларнинг энг юқори ўсишини кўрсатган ушбу учта ҳудуд учун ўртача ҳисобда иккиламчи уй-жой нархининг ўсиши 1,5 фоиз бўлган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ