Иқтисод
Ўзбекистонда экстремал туризм ривожлантирилади.
Маълум бўлишича, бу йил ўтказилган «Бойсун баҳори» халқаро этно-фестивали натижасида Сурхондарёда сайёҳлар оқими 4 карра кўпайган. Бу эса мазкур турдаги туризм тармоқларини кенгайтириш кераклигини кўрсатади.
Бундан ташқари, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан йилга ошмоқда. Айнан мана шу талабни қондириш учун Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли.
Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак.
Куникеча Президент раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди. Бу эса энди мазкур турдаги туризм мамлакатимизда ҳам ривожланишини англатади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ