Иқтисод
Статистика агентлиги томонидан май ойи ҳисоби бўйича ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари маълум қилинди.
Жумладан, Ўзбекистонда энг арзон ош Наманган вилоятида сотилмоқда. У ерда 1 порция ошнинг нархи – 19 900 сўм.
Энг қиммат ош эса, кутилганидек, Тошкент шаҳрида – 30 200 сўм.
Қуйида палов ҳудудларда сотилиш нархлари келтирилган:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм;
🔸Андижон вилояти – 24 600 сўм;
🔸Бухоро вилояти – 28 600 сўм;
🔸Жиззах вилояти – 26 200 сўм;
🔸Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм;
🔸Навоий вилояти – 24 400 сўм;
🔸Наманган вилояти – 19 900 сўм;
🔸Самарқанд вилояти – 27 300 сўм;
🔸Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;
🔸Сирдарё вилояти – 23 500 сўм;
🔸Тошкент вилояти – 25 400 сўм;
🔸Фарғона вилояти – 23 300 сўм;
🔸Хоразм вилояти – 27 600 сўм;
🔸Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.
Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Таққосланганда, ҳудудлар бўйича ош нархи кўтарилган. Масалан, ўтган йили июнь ойида бир порция ош Тошкент шаҳрида 29 минг сўм бўлган(1200 сўмга қимматлаган).
Энг арзон ош эса Фарғонада сотилган – 19 200 сўм. Қизиғи, бир йил ичида Фарғона оши 4100 сўмга қимматлаган.
Наманган ошининг нархи эса атиги 100 сўмга ошган. Бу эса энг минимал қимматлаш ҳисобланади.
Энг юқори қимматлаш Хоразм вилоятида бўлган. 1 порция Хоразм оши бир йилда 4 800 сўмга ошган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ