Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча 266,4 млрд сўмга сотилди

Сақлаш
21:02 / 13.12.2021 859 0

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган ҳарбий шаҳарча 204,9 миллиард сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилган эди. «E-auksion» маълумотларига кўра, ушбу объект онлайн аукционда 266,4 миллиард сўмга сотилган.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган мазкур объект 27,86 гектар ҳудудни эгаллаган, ундаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони 29,8 минг квадрат метрга тенг. Барча коммуникация — электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация мавжуд. Объект ҳудудида қоровулхона, бир нечта бостирма, ошхона, маъмурий бино, омборхона, устахона, гараж, резервуарлар жойлашган.

 

Бошланғич нархи 204 миллиард сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 дақиқа давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб, 266,4 миллиард сўмга сотилган. Савдода «Doʼmbrobod city group» МЧЖ ғолиб ва Build power МЧЖ резерв ғолиб деб топилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//