Жамият
Маълум бўлишича, ҳолат Хоразм вилоятида бўлиб ўтган.
Хабарга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг буйруғига асосан, ундирувчи У.А.нинг тарбиясидаги икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун қарздор Ў.Ж.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида бўлим ходимлари томонидан қарздорга алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида тушунтириш берилиб, огоҳлантирилган.
Аммо қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини қасддан тўламай, қочиб юрган. Шу сабабли қарздор Ў.Ж.га нисбатан қидирув эълон қилинган.
«Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Ў.Ж топилиб, шу куннинг ўзида 31,2 млн сўм алимент пуллари ундирилди», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56715
Жамият
55938
Жамият
50989
Жамият
//
Изоҳ йўқ