Сиёсат
16 апрель куни Грециядаги Қадимги Олимп тоғида Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари алангасини ёқиш маросими бўлиб ўтди.
Маҳаллий ОАВ’лари хабарига кўра, маросимда 600 га яқин нуфузли меҳмонлар, жумладан Греция президенти Катерина Сакелларопулоу ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах иштирок этган.
Машъала грециялик олимпиада олтин медали совриндори Стефанос Доускосга берилди. Эндиликда 10 кун давомида, яъни 26 апрелгача Юнонистонда Олимпиада эстафетаси ўтказилади.
Шундан кейин, Афинадаги «Панатинаикос» стадионида 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари пойтахти Парижга оловни топшириш маросими бўлиб ўтади.
Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль куни бошланиб, 11 август куни якунланади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56715
Жамият
55938
Жамият
50989
Жамият
//
Изоҳ йўқ