Жамият
Атоқли адиб Эркин Аъзам сценарийси асосида янги кинокартина суратга олинади, деб хабар берди ЎзА.
Фильм режиссёри «Паризод», «Телба», «Кечиккан ҳаёт» фильмларини суратга олган Аюб Шаҳобиддинов бўлиб, ҳозирда у ушбу янги картина устида иш бошлаган.
Маълум бўлишича, навбатдаги фильм психологик драма жанрида бўлиб, «Баҳорни қувиб» деб номланади.
У Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ўзбекфилм» томонидан суратга олинади.
Аюб Шаҳобиддиновнинг маълум қилишича, тасвирга олиш ишлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Режиссёр аллақачон вилоятгиа бориб, фильмни тасвирга олиш жойлари билан танишган.
Маълумот учун, фильм сценарийсини Эркин Аъзам ёзган. Оператор – Диёр Исматов. Либослар бўйича рассом эса Зуҳра Ғаниева. Композитор – Абулқосим Муинзода.
Фильмда бош қаҳрамон кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиради. Ҳаётда ўз ўрнини топгач, орадан ўттиз йил ўтиб, маълум сабабларга кўра бадарға этилган қишлоғига қайтади. Асосий воқеликлар шундан кейин бошланади.
Ушбу фильмда тақдир синовларини меҳр ва шафқат билан қарши олиш ҳақида сўз боради.
Ҳозирда кинолойиҳа бўйича жараён давом этмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ