Иқтисод
Идоралараро комиссия томонидан шакар экспортини тақиқлаш қарори қабул қилинди, деб хабар берган sugar.ru.
Унга кўра, Россия Федерацияси шакар ва хом шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этишга қарор қилган. Мазкур хабар 5 апрель куни тарқалди.
Маълум бўлишича, эндиликда Россия ҳудудидан шакар ва хом шакар экспортига қўйилган чеклов 2024 йилнинг 31 августигача амал қилади.
Қарор лойиҳаси Федерациянинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилгани айтилади.
Маълумотларга кўра, жорий мавсум бошидан 2024 йил февраль ойи охиригача, тўлиқ икки ой давомида Россиянинг шакар экспорти 3,3 бараварга ошган, яъни Федерация 700 минг тоннадан ортиқ шакар сотган. Бунга эса логистика ва тўловлар билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилгани ҳамда таъминотни суғурталаш харажатлари пасайтирилгани сабаб бўлган.
Экспортга қўйилган чеклов нафақат шакар, балки шакарқамиш ва лавлаги қанди, шунингдек, кимёвий йўл билан тайёрланадиган сахарозани мамлакатдан олиб чиқишга ҳам таъсир кўрсатади.
Аммо қабул қилинган қарорда истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Жумладан, ҳукумат Евросиё Иттифоқи давлатлари учун шакар экспортига қўйилган тақиқни узайтирмасликни таклиф қилган. Бундан ташқари, ҳужжатда экспорт қилиш учун тақдим қилинадиган рухсатномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўзи томонидан тасдиқланган тартибда берилиши белгиланган.
Хабарларда ёзилишича, Россия қўйилаётган чекловлар орқали маҳсулот захирасини сақлаб қолиш ва Евросиё Иттифоқига кирувчи ҳамкор давлатларни шакар билан таъминлашни мақсад қилган.
Таъкидлаш лозим, Россия Ўзбекистонга оқ шакар импорт қилувчи етакчи давлат саналади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Евросиё Иттифоқига аъзо ҳисобланмайди.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ