Жамият
Маълум бўлишича, 1 апрель куни Зангиота туманининг Найман МФЙ ҳудудидаги ички зовурга давлат рақами 01 W 100 ЛБ «Газел» русумли автотранспорт воситасида номаалум фуқаро ҳар хил турдаги чиқиндиларни ташлаб кетганлиги аниқланган.

Суриштирув натижасида ҳуқуқбузарликни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.А. содир этгани маълум бўлган.
Хабарда айтилишича, ҳуқуқбузар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, у ташлаган чиқиндиларини ўзи тозалаган.
Ҳуқуқбузар зовурни тозалаш билан қутилиб кетолмади. Хулосада унга нисбатан МЖтКнинг 91/1-моддаси, 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробарида жарима чораси қўлланилгани айтилади.
«Секингина чиқинди ташласам, ҳеч ким сезмайди деб ўйламанг, зеро бу ҳуқуқбузарлик учун қонунда тегишли тартибда чора кўрилишини унутманг. Сизнинг қилаётган ҳар бир ҳаракатингиз фарзандларингиз учун намуна бўлаётганини ҳам ёдингиздан чиқарманг», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
77901
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ