Жамият
Замонавий миллий либосларнинг намуналарини яратиш учун тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда миллий кийиниш маданиятини кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг апрель май ойларида «Нафосат» кўрик танлови ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбир республика бўйлаб ўтказилади.
Танловда 18 ёшдан юқори бўлган, ўз дизайнерлик фаолиятига ҳамда мазкур соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган, ташаббускор, ҳаваскор, профессионал дизайнерлар қатнашиши мумкин.
Танлов 3 босқичда ўтказилиши мақсад қилинган:
1-босқич – маҳалла босқичи(15–25 апрель кунлари);
2-босқич – туман-шаҳар босқичлари(25 апрелдан 5 майга қадар);
3-босқич – вилоят босқичи(5–15 май кунлари) тарзида.
Шунингдек, ушбу кўрик танлов доирасида жорий йилнинг 8-14 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Хон атлас» ҳафталиги ҳам ўтказилади.
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
77593
Жамият
56645
Жамият
55845
Жамият
50908
Жамият
//
Изоҳ йўқ