Жамият
Олдинроқ Қизилтепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Zoom орқали йиғилиш қилиб, ташкилот раҳбарларини «Open Budget»да овоз тўплашга мажбурлагани ҳақида хабар берилган эди.
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича комиссия мазкур ишни ўрганиб, ўз хулосасини тақдим қилди.
«Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда «Open Budget» учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлик ҳолатлари атрофлича ўрганилди», дейилади хабарда.
Очиқланишича, ростдан ҳам ҳоким ўринбосари томонидан «Open Budget» дастури доирасида ташкилот раҳбарларининг хизмат вазифаларига кирмайдиган ташаббусли буджет лойиҳасига овоз йиғишга тарғиб қилганлиги ва мажбуран жалб қилганлиги маълум бўлган.
Бош прокуратура ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда ҳоким ўринбосарининг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Шу ҳисобда, Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси тайинланган.
«Миллий комиссия барча масъулларни, шунингдек, иш берувчиларни, ҳудуд раҳбарларини ходимларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга чақиради», дейилади комиссия хабарида.
Шу билан бирга, хабарда «ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мамлакатимизда мажбурий меҳнат тақиқланганлиги ҳамда миллий қонунчилигимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган»лиги эслатиб ўтилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ