Иқтисод
Маълумки, Қозоғистон ташқи савдо ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг 3 та асосий савдо шерикларидан бири ҳисобланади. Икки томонлама товар алмашиш эса эркин савдо режимида амалга оширилади.
«Иқтисодий шарҳ» журналининг таҳлилига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 млрд долларни ташкил этган.
Мазкур қийманинг жуда катта қисми Қозоғистоннинг мамлакатимизга қилган экспорти ҳиссасига тўғри келади.
Масалан, ўтган йили Ўзбекистон Қозоғистонга 1,4 млрд долларлик мол сотган(экспорт). Айнан шу давлатдан импорт қилиш(сотиб олиш) қиймати эса 3 млрд доллар бўлган. Бу эса ўртада товар айирбошлаш ҳажмининг тахминан 2/3 қисми Қозоғистон, қолган 1/3 қисми эса Ўзбекистонга тўғри келишини англатади.
Таҳлилда 2023 йил давомида Ўзбекистон Қозоғистонга асосан машина ва ускуналар, саноат товарлари, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотларини экспорт қилгани айтилади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ