Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар берди Президент Матбуот хизмати.
Хабарга кўра, қадимий Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
«Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77317
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ