Жамият
Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, келажакда архитектура соҳаси биноларнинг энергия истеъмолида шамол, қуёш ва ер ости сувларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.
◾️ BIM (Building Information Modeling) лойиҳаловчи
Изоҳ: Бу бино маълумот модели учун визуал қисмни яратувчи мутахассис ҳисобланади. Яъни, бундай ходимлар барча ҳужжатларни жамлаб, чизмаларни 3Д га айлантиради ва ҳар бир блокни батафсил маълумот билан тўлдиради.
◾️ «Ақлли уй» инфратузилмаси дизайнери
Изоҳ: Бу уйни интеллектуал бошқариш тизимини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш бўйича мутахассис саналади.
◾️ Эски қурилиш конструкцияларини реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича мутахассис
Изоҳ: Бундай ходимлар янги материаллар ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда турли биноларни реставрация қилиш ва ободонлаштириш билан шуғулланади.
◾️ Қурилишдаги 3D босма дизайнери
Изоҳ: Бу 3Д қурилиш принтерлари ёрдамида биноларни яратувчи меъмор бўлиб, у материалларни танлайди, мижознинг эҳтиёжлари, қурилиш объекти жойлашуви ва иқлимини ҳисобга олган ҳолда келажакдаги уйларнинг шаклларини ишлаб чиқади. Ушбу мутахассис лойиҳани дастурда моделлаштиради, сўнгра машиналар уни тўлиқ ҳажмда чоп этади.
◾️ «Яшил шаҳар»лар архитектори.
Изоҳ: Бу мутахассис экологик талабларни, барқарор ривожланиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда бинолар, маҳаллалар ва бутун шаҳарларни лойиҳалаш билан шуғулланади.
Маданият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77376
Жамият
56501
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ