Жамият
Москва ҳукумати мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилди, деб хабар берди Газета.ру.
Маълум бўлишича, Москва шаҳар миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти пойтахт ҳукуматига мактуб йўллаб, мусулмонларга Ҳайит байрами фонида шаҳарда амал қиладиган чекловлар ҳақида маълумот беришни сўраган.
Департамент сўровида, шунингдек, Москва шаҳрида мусулмон мигрантларнинг иш берувчиларига ўз ишчиларини бу маълумотдан хабардор қилиш талаби қўйилган.
Марказий Осиёдан келаётган муҳожирларга эса алоҳида эътибор қаратиш кераклиги айтилган.
Ўтган йили пойтахт бўйлаб олтита, жумладан, тўртта масжид ва очиқ жойларда Ҳайит намози ўқилган эди. Бу йил эса муносабат ўзгарган. Расмийлар ибодатларни шахсий жойларда ўтказишни талаб қилмоқда. Хабарга кўра, бу яқинда содир бўлган теракт билан боғлиқ вазият.
Маълумот учун, байрам форматини ўзгартиришнинг расмий сабаби ҳали эълон қилинмаган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ