Oқтобеда вафот этганлар махсус бортда олиб келинади

Сақлаш
14:22 / 04.04.2024 860 0

Кеча, 3 апрель куни, соат тахминан 17:00 ларда Қозоғистоннинг Оқтобе вилоятига қарашли Алгин туманидан ўтувчи «Samara-Shimkent» автомобиль йўлининг 678 км. да «Toyota-Alhpard» русумли енгил ҳамда «Volvo» русумли юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

ФВВнинг маълум қилишича, автоҳалокат натижасида «Toyota-Alhpard» русумли автомобилда бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

 

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берган.

 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//