Яна бир бухоролик вайнер йўл қоидасини бузгани учун жаримага тортилди

Сақлаш
22:42 / 03.04.2024 1036 0

Ижтимоий тармоқларда танилган Миржон Рашидов жорий йилнинг 2 апрель куни Бухоро шаҳрида гўёки севган қизига кутилмаган совға қилиш баҳонасида суратга олган видео лавҳасида ўзи бошқарувда бўлган КIА русумли автомашинасини оқимга қарши бошқариб, қўшимчасига сидирғали чизиқни босиб, амалдаги йўл ҳаракати қоидасини бузган. Мазкур видеолавҳа унинг ижтимоий тармоқдаги Инстаграм саҳифасига жойланган.

 

Ҳолат вилоят ИИБ Йўл хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, қоидабузар аниқланган. Вайнерга қонуний жазо кўрилиб, автомобили жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Миржон Рашидовнинг айтишича, бундай ҳаракатланишни ўзи ҳам қоидабузарлик деб билмаган ва эътиборга олмаган.

 

«Мен билмагандим. Тўғриси. Бу «паласа» бор-йўқлигини. Нимагаки, «парковка» деб ҳисобладим у ёғини. Қанақадир «паласа» чизилганлигини «вапше» билмадим. «Комментария»дан ўқидим», деган вайнернинг ўзи.

 

Хабарда таъкидланишича, афсуски вайнернинг кузатувчилари у олаётган айрим контентлар йўл ҳаракати билан боғлиқ эканини, аксарият ҳолларда вайнер бу каби қоида бузарликларга йўл қўйиб туришини яхши билишади. Масалан, Рашидов автомобиль иштирокида оладиган вайнларида хавфсизлик камаридан умуман фойдаланмайди.

 

Маълум бўлишича, унинг бу сафарги қоида бузиши навбатдагиси, холос. Чунки текширувлар натижасида Миржон Рашидовнинг ҳисобида 10 та қоида бузарлик ва тўланмаган жарималар борлиги аниқланган.

 

Олдинроқ Бухорода вайнерлар қамалгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//