Жамият
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда тарбиячининг кичик ёшдаги тарбияланувчиларга қўпол муомала қилаётганини кўриш мумкин.
Болалар омбудсманининг хабарига кўра, 27 март куни Юнусобод тумани мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси С.Х. нинг онаси Н.Х. гуруҳ тарбиячиси С.И. томонидан вояга етмаган фарзандига қўполлик қилингани тўғрисида Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мурожаат қилган.
Аниқланишича, тарбиячи С.И. кундузги машғулот вақтида бола йиғлагани учун унга қўпол муносабатда бўлиб, қўл кўтарган. Бунга мурожаатда Н.Х. фарзандининг қўлида кўкаришлар борлигини исбот тариқасида билдириб ўтилган.
Шундан сўнг, Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатни ўрганган. Маълум бўлишича, тарбиячи С.И. ҳақиқатан ҳам болага нисбатан ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган муносабатда бўлгани аниқланган.
Боғча томонидан бундай номақбул ҳолатларга йўл қўймаслиги зарурлиги таъкидланиб, жорий йилнинг 29 март куни тарбиячи С.И. га нисбатан интизомий чора кўрилган ва тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
«Ҳозирда ҳолат Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
77901
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ