«Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади

Сақлаш
14:03 / 29.03.2024 1446 0

Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

 

▫️ тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;

 

▫️ таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш;

 

▫️ таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш.

 

Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНEСКОнинг »Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи» даражалари билан мувофиқлаштирилади.

 

2024 йил 1 августгача dts.uz – Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама портали ҳам ишга туширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси