Жамият
Бугун, 25 март куни Президент Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи Янги Наманган туманидаги «Гавҳар груп» корхонаси фаолияти билан танишишдан бошланди.
Маълум бўлишича, корхона йилига 1 минг 200 килограмм заргарлик буюмларини саноат усулида ишлаб чиқариш қувватига эга.
Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаётган заргарлар билан суҳбатлашди.
«Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб оляпмиз. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган. Очиғи, бундай имкониятлар ҳеч қайси давлатда йўқ. Лекин, юртимизда олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланяпти. Олтин қазиб олинмайдиган мамлакатлар биздан кўп экспорт қиляпти. Бу соҳада бироз кечикдик. Шунинг учун ишлаб чиқаришга қўшимча шароитлар яратяпмиз. Бу ҳали бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз, — деган Президент.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, «Мехмаш» масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.
700 киши ишлайдиган мазкур корхона йилига 20 минг тонна бурама мих ва 18 минг тонна рулонли қоғоз ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик экспорт қувватига эга.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ