Қодиров ўқишга кирмаган йигитларни ҳарбий хизматга мажбурий жўнатишни таклиф қилди

Сақлаш
16:44 / 20.03.2024 2451 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров «мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим»лигини айтиб, ўз блогида пост жойлади.

 

Унинг фикрича, мактабда ўқитувчида эркинлик, ўқувчида интизом бўлиши шарт. Йўқотилган авлод оила ва таълимдаги қадриятларни рад этиш натижаси эканини Ғарб тан олаётган бир пайтда, тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак.

 

«Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди.

 

Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм (кийган) хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради», – деган «Миллий тикланиш» Демократик партияси раиси ўз блогида.

 

Қодиров, шунингдек, «нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган»ини маълумот сифатида келтирар экан, «уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қўриқлаши керак»лигни таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//