Жамият
Маълум бўлишича, вайнерларнинг бундай жазоланишига олган видеоконтенти сабаб бўлган.
Улар Бухоро шаҳрининг Намозгоҳ кўчасида кадр олишган. Унда вайнер Nexia русумли автомобилни ҳазил тариқасида икки нафар шеригининг устига ҳайдайди. Йўл четида турган шериклари қочиб қолишади ва автомобиль келиб йўл белгисига урилади. Натижада, йўл белгисига зарар етади. Бу эса кадрда яққол кўринади.
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеотасвир бўйича Бухоро вилояти ИИБ томонидан суриштирув ўтказилади ва транспорт воситаси эгаси ҳамда уни ҳайдаган шахс аниқланиб, автомобиль жарима майдонига қўйилади.
Хабарда айтилишича, видеоматериални ташкил қилишда бош бўлган Самадов Холиқжон Улуғбек ўғлига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-1-моддаси(ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги), 128(5)-2-моддаси(транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши), 147-моддаси(йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш) ҳамда 183-моддаси(майда безорилик) билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Вайнернинг тўрт нафар шеригига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77738
Жамият
56717
Жамият
55938
Жамият
50989
Жамият
//
Изоҳ йўқ