Тошкент вилоятида 7 яшар қиз ваҳшийларча уриб ўлдирилди

Сақлаш
21:51 / 19.03.2024 2398 0

Воқеа Бўка тумани «Чўлабод» қишлоғида содир бўлган.

 

Хабарга кўра, Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин Россияга бориб ишлаши муносабати билан икки нафар қизини Бўка туманида яшовчи қариндошига ишониб топшириб кетади.

 

Болаларни мунтазам калтаклаб келган васий аёл шу йилнинг 11 март куни қариндошларининг кичик қизини катта ёғоч бўлакчаси билан уриб, ўлдириб қўяди.

 

Аниқлик киритилишича, аввалига у уриб, баданларини кўкартириб, қонатиб ҳузурланиб бўлгач, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизалоқнинг овози босилмаганидан аёл қизчани яна урган.

 

Калтакларнинг зарбидан қизча тинчиб қолган. Бундан хавотирланган «васий» тез ёрдам чақирган.

 

Маълум бўлишича, марҳум қизалоқ кўчада болаларга қўшилиб озроқ ўйнаган. Калтакланишга ҳам мана шу асос бўлган.

 

Воқеадан хбар топган қизчанинг ота-онаси Россиядан Ўзбекистонга, майит кўмиб бўлингач етиб келган.

 

Ҳозирда «васий» қамоққа олингани айтилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//