Жамият
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотига кўра, 2024 йил февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган уйларнинг ижара нархлари январь ойига нисбатан ўрта ҳисобда 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари эса эса 0,13 фоизга пасайган.
Маълумотда ёзилишича, жорий йил февраль ойида ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январь ойига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонларнинг ижара нархлари 0,2 фоизга арзонлаб, ўртача 441 долларгача тушган. Ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари эса 0,4 фоизга пасайган ва ўртача нархлар мос равишда 514 доллар ва 594 долларни ташкил этган.
Ўртача таъмирланган уйлар учун арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 358 доллар, 2 хонали — 393 доллар, 3 хонали — 435 доллар, 4 хонали — 450 доллар), Олмазор (1 хонали — 357 доллар, 2 хонали — 415 доллар, 3 хонали — 455 доллар, 4 хонали — 490 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали — 420 доллар, 2 хонали — 488 доллар, 3 хонали — 657доллар , 4 хонали — 738 доллар) ва Миробод (1 хонали — 467 доллар, 2 хонали — 520 доллар, 3 хонали — 620 доллар, 4 хонали — 832 доллар) туманларида кузатилган.
Тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари эса 2014 йилнинг иккинчи ойида 475 долларни ташкил этган ва ўтган январь ойига нисбатан 0,3 фоизга тушгани таҳлил қилинган. Шунингдек, 2 хонали уйлар учун ушбу ижара нархи мос равишда 651 долларга баҳоланган ва арзонлашиш даражаси 0,6 фоизни ташкил этган. 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (790 доллар) ҳам бироз (0,1 фоиз) тушиш кузатилган. Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари 0,4 фоизга қимматлашиб, ўртача 919 долларни ташкил қилган.
Тўлиқ таъмирлангани уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 393 доллар, 2 хонали — 462 доллар, 3 хонали — 560 доллар, 4 хонали — 761 доллар) ва Учтепа (1 хонали — 401 доллар, 2 хонали — 498 доллар, 3 хонали — 617 доллар, 4 хонали — 850 доллар) туманларида таклиф қилинган. Энг қиммат ижара нархлари эса Шайхонтоҳур (1 хонали — 555 доллар, 2 хонали — 848 доллар, 3 хонали — 1057 доллар, 4 хонали — 1028 доллар) ва Миробод (1 хонали — 570 доллар, 2 хонали — 861 доллар, 3 хонали — 1024 доллар, 4 хонали — 1128 доллар) туманларида кузатилган.
Маълумот учун, ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (veb scraping) усулида тўпланган бўлиб, бунда 2024 йил январь ойи учун 52,3 минг ва февраль ойи учун 51,5 мингта маълумотлардан фойдаланилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ