Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

Сақлаш
23:07 / 03.12.2021 998 0

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 1 декабрь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

 

Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

 

суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45000–68000 сўм;

 

қўй гўшти (1 килограмм) — 52000–80000 сўм;

 

картошка (1 килограмм) — 3000–7000 сўм;

 

пиёз (1 килограмм) — 1000–4000 сўм;

 

сабзи (1 килограмм) — 1000–5500 сўм;

 

тухум (10 дона) — 7000–15000 сўм;

 

гуруч (1 килограмм) — 5000–17 500 сўм;

 

ўсимлик ёғи (1 литр) — 14000–24000 сўм;

 

шакар (1 килограмм) — 7800–10500 сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//