Жамият
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.
Унга кўра, эндиликда вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш ҳамда Давлат бюджети маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида янги йил байрамини нишонлаш бўйича турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш тақиқланади.
Шунингдек, вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари: мазкур бандда назарда тутилган чекловга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканлиги; мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Murodjon
12:01 / 01.01.1970
Ha bu judayam to'g'ri albatta. Butun dunyo boshidan o'tkazgan bu sinov hammamizni hushyor bo'lishga undaydi. 👍