Бугун Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 

Сақлаш
14:37 / 01.12.2021 868 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Бу кунда ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ишлари олиб борилади.

 

ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган.  Ўзбекистонни ҳам бу хавф четлаб ўтмаган. 2020 йилда республикамизда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни  ташкил этган.  Ва ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 1483 кишига ортган.  Бутун дунёда эса 2019 йилда 690 минг киши ОИТС ва унга боғлиқ касалликлардан вафот этган. 

Шу вақтга қадар давоси топилмаган касаллик ҳар йили юзминглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади. Шу сабабдан ҳам унга жаҳон миқёсида қарши кураш олиб борилади. Дунё бўйлаб санъат, адабиёт, фильмлар орқали касалликка чалинган инсонлар қисмати кўрсатиб берилади.  

 

Oyina.uz  истеъдодли режиссёр Шокир Холиқовнинг ушбу мавзуда суратга олинган "Дилемма" қисқа метражли фильмини эслатади. Унда хорижга меҳнат муҳожири сифатида кетган эркак ва унинг ҳомиладор аёли тасвирланади. Фильм давомида ёш эр-хотиннинг бир-бирига қилган хиёнати сабаб, ушбу касалликни юқтириб олишгани, надоматлари кутилмаган ракурслар орқали очиб берилади. Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=45iEZZt4dwE

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//