Ўзбекистон делегацияси «Ҳаж» ва «Умра» сафарларини ҳал этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Сақлаш
14:15 / 01.12.2021 793 0

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига «Ҳаж» ва «Умра» сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

 

Хабарга кўра, 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

 

«Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари «Ҳаж» ва «Умра» амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

 

Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.

 

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//