Миттилик касаллигига чалинганларга неча ёшдан нафақа тайинланади?

Сақлаш
21:32 / 30.11.2021 873 0

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасида гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар: эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган.

 

Ушбу моддага асосан гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган пакана эркаклар 45 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил ва аёллар 40 ёшга тўлганда иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида миттилик касалига чалинган 44 нафар фуқарога (шундан: 26 нафари аёллар) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//