Мактабларда ўз фанини билмайдиган ўқитувчилар бор – Халқ таълими вазири

Сақлаш
11:47 / 30.11.2021 1234 1

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан 3 та вилоятда бўлиб, улардаги мактаблар шароитини ўрганди.

 

Унинг айтишича, ўрганган вилоятларда аҳвол қониқарли эмас.

 

Жойларда фан ўқитувчиларининг билим ва савиясини оширишимиз керак. Айрим ўқитувчилар билан суҳбатлашдим, афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан. Хўш, нима қилиш керак? Вилоятда, туманда, мактабда ҳатто бир нафар яхши педагог бўлса ҳам фойдаланиб, керак бўлса уни қолган ҳамкасбларига маҳорат дарси ўтказишга жалб этган ҳолда мактабларда таълим сифатини оширишимиз керак. Синфда 20 нафар боладан 18 нафари фанни зўр билса, демак бу ўша фан ўқитувчисининг ютуғи, демак, у ўқувчиларини ўз фанига қизиқтира олган. Агар шу синф ўқувчиларидан 1-2 нафаригина фандан билими кучли бўлса, демак, у иқтидорли ўқувчи ёхуд ота-онаси репетиторга берган, ўқитувчи эса дарс вақтида ўз фанини етказиб бера олмаётганидан далолат”, – дейди вазир.

 

Саидовга кўра, мактабларда муҳит ҳам яхши эмас. Кўп ўқитувчилар ўз фанини яхши билмайди.

 

“Тўғри, мактабда шароит йўқ дерсиз, лекин ўқитувчи ўша ерда вақтини кетказиб ўтирибди-ку, жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?! Унинг қўлида инсон тақдири ётибди! Мактабларда шароит, инфратузилма яхшиланишини кутсак, болаларни йўқотамиз. Менга келган мурожаатлардан кўриниб турибдики, жойлардаги айрим мактабларда муҳит яхши эмас. Мазкур мактаблардаги муҳитни яхшилашга ҳатто ҳудуд халқ таълими раҳбарининг ҳам кучи етмаяпти.

Ўқитувчилар ўз мурожаатларида мени мактабларига бориб, шароитни ўрганишга таклиф қилган. Қани эди, ҳамма мактабларга бирданига боришга имконим бўлса ҳар бирининг ҳолатини ўрганиб, шахсан назоратга олардим. Бунга вақт керак, лекин албатта ҳаммасига борамиз
”, – дея қўшимча қилган Халқ талими вазири Бахтиёр Саидов.

 

1 Изоҳ

Рўзметова Лайло Худоёровна

06:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум ҳурматли Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов. Шижоат ва жонбозлик билан иш бошлаганингиз таҳсинга лойиқ. Чарчаманг. Жойларда ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг жавобларидан қониқмаганингизни айтибсиз. Гурунч кўрмаксиз бўлиши мушкул. Бўлса бордир.Эътиборимни тортгани, ''Синфда 20 ўқувчидан 18 нафари фанини яхши билса, бу ўқитувчининг ютуғи'' деганингиз. Қани ўша 20 ўқувчилик синф... Синфда 30,35,40 нафардан ўқувчи бор. Чет эл таълими ютуғларини олиб киришга уриняпмиз. Аммо синфни уларникидек 15,20 нафар қилмоқчимасмиз.Президент мактаблари, хусусий мактабларда шундай, ўқувчи оз. Оддий мактаблардачи? Ундай эмас. Таклифим, синфдаги ўқувчилар сонини 25 нафардан оширмасликни кўриб чиқсангиз.Ёки, асосий фанларни ҳам Инглиз тили, Рус тили фанларидек бўлиб ўқитишни жорий қилсангиз.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//