Жамият
Магистрант талаба Садриддин Шамс алифбо ислоҳати қоғозни қанчалик тежаши бўйича тажриба ўтказди.
“Агар мен Теодор Драйзернинг "Америка фожиаси" китобини принтердан чиқармоқчи бўлсам, менга неча варақ қоғоз керак бўлишини аниқламоқчи бўлдим.
Демак, кирилл алифбосида чиқармоқчи бўлсам, менга 450 варақ керак бўлар экан. Агар лотин алифбосида чиқармоқчи бўлсам-чи? Ҳозирда кирилдан-лотинга, лотиндан-кирилга ўтказиб берувчи дастурлар, ҳам онлайн сервислар ҳам кўп. Телеграмдаги шундай ботга мурожаат қилдим ва бир зумда китобнинг лотин алифбосидаги кўринишига эга бўлдим.
Қуйида китобимизни лотин алифбосида принтердан чиқариш учун менга неча варақ керак бўлишини кўришимиз мумкин.
Алифболар орасида фарқ 30 варақни ташкил қиляпти. Демак, қоғозни иқтисод қилмоқчи бўлсам, лотин алифбосидан фойдаланганим яхшироқ экан. Кейин бирдан янги фикр келиб қолди.
Лотин алифбосидаги sh, g', o', ch ҳарфларини битта – ş, ğ, ó, ç ҳарф билан белгиласам, унда қандай натижа келиб чиқаркин? Ҳа, эринмадим. Ва буни ҳам текшириб кўрдим.
"Word" дастурида "заменить" – алиштириш амалидан фойдаландим. Натижа эса қўйидагича:
Фарқ катталигини сезяпсизми? Кирилдан лотинга ўтказганимда 30 варақ, sh, g', o', ch ҳарфларини битта ҳарф (ş, ğ, ó, ç) билан белгилаганимда эса яна 16 варақ, жами 46 варақ тежаб қолар эканман. Бу бир китоб мисолида эди. Энди шуни республика миқёсида олиб мулоҳаза қилиб кўринг. Юртимизда ҳар йили неча минглаб китоблар, газеталар, журналлар ва ҳоказолар нашрдан чиқади. Ҳар бир китоб, газета, журналдан анча қоғоз тежаб қолинса яхши эмасми? Бу – биринчидан.
Иккинчидан, қоғозни биз хориждан сотиб оламиз. Тўғрими? Демак, неча йиллардан буён четга валютамизни исроф қилиб келаётган бўламизми шунда? Ҳозиргача, ким билсин, миллион балки миллиард долларлик пулни ҳавога совургандирмиз, деб ёзади у.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ