Жамият
Буюк Британия ва Сингапурлик олимлар COVID-19'га қарши янги авлод вакциналари бириктирувчи оқсилга қарши эмас, балки репликация оқсилларига қарши иммун жавоб яратиши лозимлигини билдиришди. Келажакда бундай вакциналар вирусни организмга кириш вақтидаёқ йўқ қиладиган иммун хотира тўқималарини фаоллаштириши мумкин.
Олимлар Лондондаги Авлиё Варфоломей шифохонаси ходимларининг иммунологик маълумотларини тадқиқ этишди. Уларнинг барчаси «қизил ҳудуд»да бўлишган ва вирус ҳужумига учрашган, аммо уларнинг 58 нафари касалланмаган. Уларни ўрганиб чиққан мутахассислар уларнинг Т-ҳужайрали жавоблари кучлироқ бўлганлигини ва айнан шу жиҳат инфекция ривожланиб улгурмасдан уни тўхтатганлигини аниқлашди.
⠀
Айни дамда мавжуд вакциналар вируснинг бошқа қисмларига йўналтирилган, аммо эътибор эрта босқичда вирус ривожланишига ёрдам берадиган репликацион-транскрипцион оқсиллар комплексига қаратилса, инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкин. Шунинг учун ҳам, тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, кейинги авлод вакциналари айнан иммун хотирасининг Т-ҳужайраларини фаоллаштириши керак.
⠀
Бу, шунингдек, нафақат COVID-19, балки бошқа коронавируслардан ҳам ҳимоя қиладиган вакциналарни яратишга ёрдам беради. Шу билан бирга, мутахассислар Т-ҳужайраларини стимуллаш орқали вирус билан касалланишнинг олдини оладиган ва бириктирувчи оқсилга қарши антитаначалар ёрдамида COVID-19'га қарши иммунитет ишлаб чиқарадиган икки томонлама вакциналарни яратиш имкониятини ҳам истисно этишмаган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ