Жамият
Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходим давлат ё нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар, барча аёллар учун кафолатли равишда давлат томонидан тўланиши керак, дея таклиф билдирмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, шунингдек, ушбу ҳужжат билан бирга тақдим этилган 2022–2024 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
“Бугунги кунда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат томонидан тўланмоқда. Нодавлат ташкилотларда бундай нафақа иш берувчилар томонидан тўланиши белгиланган. Аммо амалда аксарият иш берувчилар ходимлар, аёллар, оналар олдидаги бу мажбуриятни бажармаяпти. Бу эса нобюджет соҳадаги иш берувчилар томонидан аёлларни ишга қабул қилмасликка (айниқса, ҳомиладорлик даврида) ва аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқининг чекланишига сабаб бўлмоқда.
Шу билан биргаликда, иш билан банд бўлмаган аёлларга ушбу нафақалар тўланмайди. Мазкур ҳолатлар кенг жамоатчиликнинг савол ва мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда.
Фракциямиз фикрича, барча аёллар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходим давлат ёки нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар кафолатли равишда давлат томонидан тўланиши лозим. Буни амалга оширишнинг энг ишончли ва мақбул йўли нафақанинг давлат томонидан тўланиши ҳисобланади. Партиямиз депутатлари ҳукуматга мана шу таклифни ҳам берди”, – дея Халқ демократик партиясининг нуқтайи назарини келтирмоқда депутат Улуғбек Вафоев.
“Декрет пули” қандай тўланади?
“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра:
Президентнинг 2016 йилдаги қарорига кўра:
Маълумот учун, 2021 йилда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлови учун 414,2 млрд сўм ажратилиши белгиланганди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Шакпахат
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алайкум. Аёлларга хомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ нафақани тўлаш тартибига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Иш билан банд бўлган аёлларга амалдаги тартиб бўйича нафақа тўланаверади. Аммо иш билан банд бўлмаган аёллар энг даромади паст қатлам ҳисобланади, чунки унинг даромад манбаи йўқ. Шу сабабли камбағалликни қисқартириш, ёш авлодни яъни бола парваришини яхшилаш, оналарни мухтожликда қолмаслишгини таъминлаш учун ҳам уларга хомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ нафақа тўлашни ташкил этиш бугунги кунда энг энг долзарб масала деб ўйлайман. Онада таъминот бўлмаса, ўзи мухтож бўлса у қандай қилиб соғлом бола парваришлайди, бола соғлом бўлиши учун белгиланган меъёрда ейишини таъминлаш зарурку. Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб ҳеч бўлмаганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробарини мезон сифатида олиб бюджет маблағлари ҳисобидан нафақа тўлашни таклиф қиламан.