Жамият
Ҳиндистоннинг айрим оммавий ахборот воситаларида ушбу давлатнинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик уч нафар опа-сингил ҳақида маълумотлар тарқатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси вазиятни назоратга олган. Элчихона ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар кўргани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, аёллар 2021 йил октябрда Ҳиндистон—Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудуддан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган.
Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил августида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли улар ҳалигача ушлаб турилибди.
“Афсус билан қайд этиш жоизки, фуқароларимиз ёки уларнинг яқинлари томонидан ўз вақтида ушбу масала юзасидан тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинмаган.
Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилмоқда. Вазият назоратга олинди ва фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда” — дейилади “Дунё” АА хабарида.
Дипломатик миссия Ўзбекистон фуқароларини Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ