Спорт
Гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Сингапурда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистон гимнастика федерацияси матбуот хизматига кўра, 48 ёшли спортчи таяниб сакраш дастурида Жанубий Корея вакили Ео Сожонгга имкониятни бой берган. Кучли учликка эса филиппинлик Алеа Финнеган якун ясаб берган.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Абдулазиз Мирвалиев таяниб сакраш йўналишида 14,083 балл билан терма жамоа ҳисобига кумуш медаль келтирган. Биринчи ўринни Карлос Юло (Филиппин, 14,299 балл), учинчи поғонани эса Жаехо Ким (Жанубий Корея 13,766 балл) эгаллаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ