Жамият
Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари сабабли 7 та тумандаги 12 та МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 20 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Чилонзор туманининг: “Қозиробод” ҳамда “Кўркам” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод туманининг: “Миришкор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Янгиҳаёт туманининг: “Хўжаучқун” ва “Виқор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Шайхонтоҳур туманининг: “Чорсу” ва “Белтепа” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир туманининг: “Нурлийўл” ва “Забардаст” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Мирзо Улуғбек туманининг: “Мевазор” ва “Заковат” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Учтепа туманининг: “Нишабариқ” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам билдирилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56722
Жамият
55945
Жамият
51004
Жамият
//
Изоҳ йўқ